09:50, 03 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476-481 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 476 тенге, сотиб олиш курси – 481,5 тенге. Алматида сотиш нархи – 477 тенге, сотиб олиш нархи – 480 тенге.
2 октябрь оқшомида бўлиб ўтган савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,16 тенгега ошиб, 478,15 тенгени ташкил этди.
Миллий банкнинг 3 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,35 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,86 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,73 – 4,95 тенге, Астанадаги 4,70 – 4,85 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова