09:51, 15 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 451-455 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Миллий банкнинг 15 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 451,33 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,12 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 451 тенге, сотиб олиш нархи – 455 тенге. Алматида сотиш курси – 451,7 тенге, сотиб олиш курси – 454,3 тенге.
Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,97-5,17 оралиғида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,52 тенгега пасайиб, 451,33 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова