Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-476 тенгега сотилмоқда.

Доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 473,1 – 475,3 тенгедан сотилмоқда. Астанада доллар курси 471 – 476 тенге орасида ўзгариб турибди.

Миллий банкнинг 24 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 472,62 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,43 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,29 – 5,41 тенге атрофида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,3 - 5,45 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,33 тенгега пасайиб, 472,83 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар