Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Доллар
Фото: Kazinform

Миллий банк доллар ва рублнинг 1 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар - 469,67 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,11 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 469-474 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 470,5-473,5 тенге орасида ўзгариб туради. Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,89 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2 тенгега пасайиб, 469,64 тенгени ташкил қилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram