Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-476 тенгега сотилмоқда.

доллар
Фото: freepik.com

Миллий банкнинг 2 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 475,18 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,47 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 471-476 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 473,1-475,7 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,27-5,47 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,12 тенгега ошиб, 474,96 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар