09:33, 25 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-477 тенгега сотилмоқда.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 473,1 – 475,3 тенгедан сотилмоқда. Астанада доллар курси 472 – 477 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банкнинг 25 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 474,09 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,48 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,35 – 5,45 тенге атрофида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,35 - 5,5 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,23 тенгега ошиб, 474,06 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова