Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 462-467 тенгега сотилмоқда.

Доллар
Фото: Рexels

Миллий банкнинг 27 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 463,77 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,31 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 462-467 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 463,3-465,9 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,15-5,35 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,38 тенгега пасайиб, 463,83 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар