10:31, 13 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 13 декабрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, 1 доллар қиймати - 456,52 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 5,06 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 458-460 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 456,9-458,9 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 5,01-5,21 оралиғида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,87 тенгега пасайиб, 456,62 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова