09:35, 06 Август 2024 | GMT +6
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476-481 тенгега сотилмоқда.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 478,7 – 481,3 тенгедан сотилмоқда.
Астанада доллар курси 476 – 480 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банкнинг 6 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 477,15 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,63 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,53 – 5,63 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,42 - 5,57 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3 тенгега ошиб, 477,60 тенгени ташкил қилди.