10:24, 21 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 21 декабрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, 1 доллар қиймати - 456,18 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 5,05 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 456-459 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 456,3-458,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,97-5,17 оралиғида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,79 тенгега пасайиб, 456,08 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова