10:07, 31 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470-475 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 470 тенге, сотиб олиш курси – 475 тенге. Алматида сотиш нархи – 471 тенге, сотиб олиш нархи – 475,5 тенге.
Миллий банкнинг 31 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 471,87 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,89 – 5,07 тенге, Астанадаги 4,95 – 5,01 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,42 тенгега ошиб, 471,64 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова