10:51, 28 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Миллий банк доллар ва рублнинг 28 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар – 459,37 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,18 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 459-463 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 459,9-462,7 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,08-5,25 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,47 тенгега пасайиб, 459,33 тенгени ташкил қилган эди.