Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 524-530 тенге оралиғида сотилмоқда.

Миллий банкнинг 22 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 527,58 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,29 тенге. Евро - 546,15 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 524 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 527 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 541 – 547 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 526 тенге, сотиб олиш нархи – 530 тенге. Евро 543 тенгедан сотилмоқда, 549 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,15-5,25 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,87 тенгега пасайиб, 527,07 тенгени ташкил қилган эди.
Муллиф: Алма Муқанова