Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488-493 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 6 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 488,91 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,00 тенге. Евро - 532,62 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 490,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 492,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 531 – 535,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 488 тенге, сотиб олиш нархи - 493 тенге. Евро 529 тенгедан сотилмоқда, 535 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,99-5,09 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,14 тенгега пасайиб, 489,01 тенгени ташкил қилган эди.
Муллиф: Алма Муқанова