10:01, 16 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 460-466 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 460 тенге, сотиб олиш курси – 465 тенге.
Алматида сотиш нархи – 463,3 тенге, сотиб олиш нархи – 466,1 тенге.
Миллий банкнинг 16 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,53 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,17 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,05 – 5,25 тенге, Астанадаги 5,1 – 5,25 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,99 тенгега пасайиб, 461,64 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова