Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

доллар
Фото: freepik.com

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг ўртача сотиб олиш курси 525,20 тенгени, сотиш курси эса 530,56 тенгени ташкил қилмоқда. Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида АҚШ доллари ўртача 526,29 тенгедан сотиб олиниб, 533,40 тенгедан сотилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида евро 541,84 тенгедан сотиб олиниб, 548,80 тенгедан сотилмоқда. Астанада ўртача харид курси — 537,26 тенге, сотиш курси — 549,95 тенге.

Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,92 тенгедан сотиб олиниб, 5,06 тенгедан сотилмоқда. Астанада валюта айирбошлаш шохобчалари рублни 4,79 тенгедан сотиб олиб, 5,05 тенгедан сотмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 525,11 тенге, 1 евро – 546,74 тенге, 1 рубль – 4,88 тенге.

Сўнгги хабарлар