09:51, 01 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 458-463 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 458,9 тенге, сотиб олиш нархи – 461,7 тенге. Астанада сотиш курси – 459 тенге, сотиб олиш курси – 463 тенге.
Алматида Россия рубли 5,01 – 5,21 тенге, Астанада 5,07 – 5,17 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 1 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 458,04 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,17 тенге.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,78 тенгега пасайиб, 458,24 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова