Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-476 тенгега сотилмоқда.

курс валют
Фото: freepik

Миллий банкнинг 29 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 474,83 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,50 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 471 – 476 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 472,9 – 474,5 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,30-5,49 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,23 тенгега ошиб, 474,50 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар