Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Доллар
Фото: Kazinform

Миллий банк доллар ва рублнинг 13 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform.

Жумладан, 1 доллар - 467,90 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,08 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 467-471 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 467,5-471 тенге орасида ўзгариб турибди. Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,97 - 5,17 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,22 тенгега пасайиб, 467,86 тенгени ташкил қилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram