Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: freepik.com

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 464-469 тенгега сотилмоқда.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 464,7-467,3 тенгедан сотилмоқда.Астанада доллар курси 464-469 тенге орасида ўзгариб туради.

Миллий банкнинг 28 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,52 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,45 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,27 – 5,39 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,2 - 5,4 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,81 тенгега ошиб, 465,64 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар