10:07, 05 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 451-455 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 451,1 тенге, сотиб олиш нархи – 453,7 тенге. Астанада сотиш курси – 451 тенге, сотиб олиш курси – 455 тенге.
Миллий банкнинг 5 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 451,24 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,98 тенге.
Алматида Россия рубли 4,93-5,07, Астанада 4,95-5 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,64 тенгега ошиб, 451,28 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова