09:51, 23 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-477 тенгега сотилмоқда.

Миллий банкнинг 23 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 473,15 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,40 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 472 – 477 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 473,1 – 475,3 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,27-5,43 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 5,12 тенгега пасайиб, 473,16 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова