09:08, 06 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг 6 февралдаги расмий курси эълон қилинди
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 6 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ўнга кўра, 1 доллар - 458,69 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,52 тенгени ташкил этмоқда.
3 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,05 тенгега пасайиб, 458,61 тенгени ташкил қилди. Россия валютаси 6,52 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 458,5 – 462 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 458 ва 461,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 6,36 – 6,45 тенгега сотиб олиш мумкин.
Муаллиф: Алма Муқанова