Қозоғистонда доллар ва рублнинг 14 февралдаги расмий курси эълон қилинди

ALMATY. Kazinform - ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 14 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Унга кўра, 1 доллар 452,43 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 6,14 тенге.

13 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,51 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 452,33 тенгени ташкил этади. Россия рубли - 6,16 тенгени ташкил этди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 452-455 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 451,5-456 тенге орасида ўзгариб турибди.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 6,05-6,3 тенгега сотиб олиш мумкин.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар