11:04, 02 Март 2023 | GMT +6
Қозоғистонда доллар ва рубл курси пасайди
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-446 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 441 тенге, сотиб олиш нархи эса 445 тенгени ташкил қилмоқда. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 442 тенге, сотиб олиш нархи эса 446 тенге.
1 март куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 3,99 тенгега пасайиб, 1 доллар – 441,67 тенгега тенг бўлди.
ҚР Миллий банкнинг 2 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 442,11 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,88 тенгени ташкил қилди.
Алматида Россия рубли 5,75 – 6,06 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова