Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 515-522 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк томонидан 16 апрелга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 516,91 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,30 тенге. Евро — 586,33 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 519,4 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 517,4 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 584 — 590 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада доллар сотиш курси — 522 тенге, сотиб олиш нархи — 515 тенге. Евро 583 тенгедан сотиб олиниб, 590 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,22 — 6,40 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 апрелдаги кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,16 тенгега пасайиб, 516,91 тенгени ташкил қилган.