Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

доллар
Фото: freepik

Kurs.kz маълумотларига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 516,69 тенгени, сотиш курси эса 520,48 тенгени ташкил қилмоқда.

- евро 564,49 тенгедан сотиб олиниб, 571,72 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рубли 5,90 тенгедан сотиб олиниб, 6,02 тенгедан сотилмоқда.

Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:

- АҚШ доллари ўртача 517,05 тенгедан сотиб олиниб, 524,06 тенгедан сотилмоқда.

- еврони 567,05 тенгедан сотиб олиб, 574,03 тенгедан сотилмоқда.

- Россия рублини 5,90 тенгедан сотиб олиб, 6,05 тенгедан сотилмоқда.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 518,31 тенге, 1 евро – 567,96 тенге, 1 рубль – 6,03 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрелдаги кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 12,8 тенгега кўтарилиб, 518,31 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар