12:05, 08 Октябр 2021 | GMT +6
Қозоғистонда доллар нархи яна арзонлади
Almaty. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасида (КASЕ) ўтказилган савдолар натижаларига кўра, тенгенинг долларга нисбатан курси арзонлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 7 октябр оқшомига нисбатан 1,17 тенгега пасайган ва 1 доллар учун 424,68 тенгени ташкил қилган.
Миллий банкнинг 8 октябрдаги расмий курси 1 доллар учун - 425,86 тенге.
Kurs.kz маълумотига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси 424,45 тенгени, сотиб олиш - 425,95 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи-424,89 тенге, сотиб олиш нархи-426,04 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова