Қозоғистонда доллар нархи қимматлашди, рубль эса арзонлашди

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 451 - 455 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 451– 455 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 451,5 – 454,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

29 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,75 тенгега кўтарилиб, 454,18 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 30 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 454,13 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,22 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,11 – 5,24 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,10 - 5,20 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар