Қозоғистонда доллар нархи кўтарилди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,93 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 448, 30 тенгени ташкил қилади.

Миллий банкнинг 20 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447, 15 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,33 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 447 тенгени, сотиб олиш курси эса 450 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге.

Россия рубли 5,25 – 5,35 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар