Қозоғистонда доллар нархи бироз ошди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,09 тенгега ошган, 1 доллар эса 447,62 тенгени ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 22 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,40 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 446,5 тенге, сотиб олиш курси эса 449,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 447 тенге, сотиб олиш нархи - 451 тенге.

Алматида Россия рубли 5,21-5,45 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,25-5,35 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар