Қозоғистонда доллар нархи бироз арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,85 тенгега пасайиб, 1 доллар 445,04 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 1 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 446,07 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 445 тенге, сотиб олиш курси эса 447 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш курси - 443,3 тенге, сотиб олиш курси - 447,5 тенге.

Россия рубли 4,83-4,94 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар