Қозоғистонда доллар нархи арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinfornm мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,53 тенгега пасайиб, 1 доллар 463,31 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 6 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,93 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 464 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 464 тенге, сотиб олиш нархи - 467 тенге.

Россия рубли 6,27 - 6,37 тенге орасида савдо қилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 6 январ куни Россия рублининг ўртача курси 6,53 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар