11:33, 25 Октябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда доллар нархи арзонлашди
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржаси (КASЕ)даги савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан пасайди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қозоғистон фонд биржаси (КASЕ)даги эрталабки савдолар натижасида доллар 22 октябр оқшомига нисбатан 1,36 тенгега арзонлашиб, 1 AҚШ доллари учун 424,87 тенгени ташкил этди.
Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг 25 октябрдаги расмий курси бир AҚШ доллари учун 426,32 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz маълумотларига кўра, Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг ўртача сотиб олиш курси 425 тенгени, сотиш нархи эса 426,49 тенгени ташкил этмоқда.
Нур-Султан валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиб олиш курси - 425,15 тенге, сотиш курси эса - 426,30 тенге.
Муаллиф: Данияр Дауталиев