16:14, 11 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар нархи 7 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 7,03 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 442,61 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 11 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 434,47 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 441,89 тенге, сотиб олиш 445,50 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш курси - 441,80 тенге, сотиб олиш курси - 444,75 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова