16:24, 27 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистонда доллар нархи 5,72 тенгега ошди
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАСЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 5,72 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 482, 77 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 27 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,89 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,95 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 481,15 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 483,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 479 тенге, сотиб олиш нархи - 484 тенге.
Россия рубли 4,75-5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова