10:48, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар нархи 465 тенге бўлди
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 10 ноябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 465,58 тенге, Россия рублининг ўртача нархи - 7,62 тенге.
9 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,54 тенгега ошди, 465,73 тенгени ташкил қилди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув нархи 468,3 тенге, сотиб олиш нархи эса 472 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 468 тенге ва сотиб олиш - 472 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,15 – 7,35 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова