Қозоғистонда доллар нархи 414 тенге бўлди

None
None
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 11,96 тенгега арзонлашди.

АҚШ долларининг ўртача курси - 414,67 тенге.

Миллий банкнинг 31 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 433,30 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 422,34 тенге, сотиб олиш 428 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 422,88 тенге, сотиб олиш нархи эса 427,26 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар