Қозоғистонда доллар нархи 3,36 тенгега ошди

Миллий банк
Фото: Kazinform

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАСЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,36 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 478,35 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 2 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,47 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,88 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 478 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 481 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 480 тенге.

Россия рубли 4,85-4,90 тенге орасида сотилмоқда.

 

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар