Қозоғистонда доллар нархи 2,76 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар нархии 2,76 тенгега пасайган, 1 доллар эса 443,84 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 5 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 446,79 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 445 тенге, сотиб олиш курси эса 447 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 444 тенге, сотиб олиш нархи - 448 тенге.

Алматида Россия рубли 4,95 – 5,10 тенге, Астанада эса қўшни давлат валютаси 4,90 – 5,08 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар