16:29, 08 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар нархи 1,7 тенгега ошди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАСЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,70 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 466,29 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 8 сентабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 464,48 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,72 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 463,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 465 тенге, сотиб олиш нархи - 469 тенге.
Россия рубли 4,74-4,84 тенге орасида сотилмоқда.