Қозоғистонда доллар нархи 1,28 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси яна пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,28 тенгега пасайиб, 1 доллар 443,66 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 2 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,04 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 443,9 тенге, сотиб олиш курси эса 446 тенгени ташкил қилмоқда.

Астана шаҳрида эса АҚШ валютаси 442,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 446 тенге.

Алматида Россия рубли 4,71 – 4,95 тенге, Астанада 5,48 – 5,58 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар