Қозоғистонда доллар курси яна тушди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра доллар курси тенгега нисбатан пасайиб кетди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон фонд биржасидаги эрталабки савдолар натижасида бир доллар 22 июл оқшомига нисбатан 1,04 тенгега арзонлаб, 424,66 тенгени ташкил этмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг 23 июлдаги расмий курси бир АҚШ доллари учун 425,71 тенгени ташкил этади.

Аввалроқ Миллий банк раисининг ўринбосари Алия Молдабекова яқин келажакда тенге динамикасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар ва ҳодисалар, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш прогнозлари ҳақида гапирди.

Муаллиф: Данияр Дауталиев


Сўнгги хабарлар