17:25, 05 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,70 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 477,44 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 5 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,59 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,79 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси – 477,3 тенге, сотиб олиш курси – 480,1 тенге.
Астанада сотиш нархи – 475 тенге, сотиб олиш нархи – 480 тенге.
Россия рубли 4,68 – 4,83 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова