Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилиб, 496 тенгега етди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда тенгега нисбатан доллар курси яна қимматлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилиб, 496 тенгега етди

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 4,90 тенгега ошди.

1 АҚШ доллари курси 490,43 ўртача тенгени ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банк маълумотларига кўра, долларнинг 2 мартдаги расмий курси 487,75 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 492,45 тенге, сотиб олиш 496,02 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда эса тегишинча 492,81 ва 494,78 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова