16:02, 21 Апрель 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,87 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 457,68 тенгени ташкил этади.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,58 тенге.
Миллий банкнинг 21 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 455,63 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 452,5 тенге, сотиб олиш курси эса 455,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 451 тенге, сотиб олиш нархи - 455 тенге.
Россия рубли 5,44-5,54 тенге орасида сотилмоқмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова