Қозоғистонда доллар курси яна кўтарила бошлади

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ)савдолар якунларига кўра тенгенинг долларга нисбатан курси бироз ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Савдо маълумотларига кўра, 14 ноябр оқшомига нисбатан доллар курси 0,33 тийинга қимматлашган.

AҚШ долларининг ўртача курси 429,95 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 15 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 429,59 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 430,06 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш эса 431,61 тенгега баҳоланмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 430,46 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш курси - 431,64 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар