15:53, 07 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси яна 2,72 тенгега кўтарилди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,72 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 464,48 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 7 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,41 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,72 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 463 тенге, сотиб олиш курси – 466 тенге.
Астанада сотиш нархи – 465 тенге, сотиб олиш нархи - 469 тенге.
Россия рубли 4,63 - 4,83 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова