16:27, 26 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси учинчи кун кетма-кет пасайиб бормоқда
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,78 тенгега пасайиб, 1 доллар 444,29 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 26 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,06 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 444 тенге, сотиб олиш курси эса 447 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 442 тенге, сотиб олиш нархи - 446 тенге.
Алматида Россия рубли 4,87 – 4,97 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат пул бирлиги нархи - 4,83 – 5,03 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова