Қозоғистонда доллар курси тўртинчи кун кетма-кет пасаймоқда

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ)савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 9 феврал оқшомига нисбатан 1,27 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 425,02 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 10 февралдаги расмий курси 1 доллар учун 426,31 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 425,97 тенгедан сотилмоқда, 427,57 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 425,34 тенге, сотиб олиш нархи эса 426,66 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар